Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Россиянинг музлатилган активларидан 1,6 миллиард доллар миқдорида ёрдам олади

Украина Россиянинг музлатилган активларидан 1,6 миллиард доллар миқдорида ёрдам олади

Европа комиссияси Украинага Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан тушган фоиз ҳисобидан 1,6 миллиард евро ажратишини маълум қилди. Бу маблағлар учинчи транш ҳисобланади ва 2025 йилнинг биринчи ярмида йиғилган фойдадан шаклланган.

Европа комиссиясининг маълум қилишича, ушбу ёрдам маблағлари икки йўналишда тақсимланади:

  • 95 фоизи — Украина билан Кредит ҳамкорлиги Механизми (ULCM) орқали,

  • 5 фоизи — Европа Тинчлик Жамғармаси (EPF) орқали.

ULCM Украинага Европа Иттифоқи ва икки томонлама кредиторлар томонидан берилган қарзларни қайтариш учун қайтариб олинмайдиган молиявий ёрдам кўрсатади. EPF эса Украина армиясининг шошилинч ҳарбий ва мудофаа эҳтиёжларини қоплашга қаратилган.

Россия активларининг ўзи Европа Иттифоқи санкциялари туфайли музлатилган ҳолда қолмоқда, бироқ ушбу активлардан тушаётган фоиз даромадлари Киевни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилмоқда.

Европа комиссияси бу чорани Украинага нисбатан ўзининг узоқ муддатли ва қатъий қўллаб-қувватловининг бир қисми деб таъкидлади ва бу ёрдам "қанча керак бўлса, шунча давом этади", дея қайд этди.

Киритилди: 11:00 12.08.2025. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!