Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина Россиядан $300 миллиардлик компенсация талаб қилди

Украина Россиядан $300 миллиардлик компенсация талаб қилди

Украина ҳукумати Россия томонидан уруш давомида етказилган барча зарарни қоплаш учун Ғарб мамлакатларида музлатиб қўйилган $300 миллиардлик Россияга тегишли активлар ҳисобига тўлов амалга оширилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри ҳукумат ҳужжатига таянаб хабар берди.

📌 Ҳужжатда қайд этилишича, санкцияларни юмшатиш фақат Москва келгусида тузиладиган тинчлик келишувларига риоя қилган тақдирдагина кўриб чиқилиши мумкин.

🔹 Шу билан бирга, Киев Вашингтонга қуйидаги шартлар билан янги таклиф билан чиққан:

  • Украина $100 миллиардга тенг америкалик қуролларни харид қилишга тайёр (асосий молиялаштирувчи — Европа).

  • Келишувдан кейин АҚШ томонидан хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

  • Бундан ташқари, АҚШ ва Украина компаниялари ўртасида $50 миллиардлик қўшма дрон ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам таклиф этилган.

🗓 18-август куни Президент Владимир Зеленский Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди. Учрашувда Европа етакчилари — Урсула фон дер Ляйен, Фридрих Мерц, Эммануэль Макрон, Жоржия Мелони ҳамда НАТО бош котиби Марк Рютте ҳам иштирок этди.

📌 Украина олдиндан АҚШ қурол саноатини қўллаб-қувватловчи Трамп сиёсатига асосланиб, қурол харидларига оид пакетни тайёрлаган. Трамп аввалроқ шундай деган эди: “Биз ҳеч кимга бепул ҳеч нарса бермаймиз — биз қурол сотамиз.”

🚫 Шу билан бирга, Украина ўзининг “қизил чизиқлари”ни белгилаб қўйган: ҳеч қандай ҳудудий ён бериш бўлмайди. Ҳужжатда Владимир Путиннинг фронт чизиғини “музлатиш” эвазига Украина қўшинларини Донецк ва Луганскдан олиб чиқиш таклифи рад этилган.

🇪🇺 Европа раҳбарлари эса Трампдан музокараларга киришишдан олдин дарҳол ўт очишни тўхтатишни талаб қилган. Германия канцлери Фридрих Мерц: “Келгуси учрашувни сулҳсиз тасаввур қила олмайман. Россияга босим бўлиши керак,” — дея таъкидлаган.

🇺🇸 Бироқ Трамп бу фикрга қўшилмади ва аввал кенг қамровли битимга эришмоқчи эканини билдирди.

Киритилди: 15:44 19.08.2025. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!