Мединский Украина делегацияси билан учрашув бошқа муддатга қолдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди
"Россия ва Украина делегацияларининг Беловежскаядаги учрашуви кейинроққа қолдирилгани ҳақидаги хабарлар ишончсиз", деди президент ёрдамчиси Владимир Мединский.
«Бошқа жойга ёки эртасига ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», - дея хабар беради Беларусиянинг Белта агентлиги.
Мединскийнинг таъкидлашича, музокараларнинг иккинчи босқичи худди шу режалаштирилган жойда - Брест вилояти ҳудудида бўлиб ўтади. Жараённинг бошланиши Тошкент вақти билан 17:00 га белгиланган.
Унинг қўшимча қилишича, Россия делегацияси келишувнинг ҳарбий-техник, халқаро-гуманитар ва сиёсий жиҳатларига бағишланган уч қисмдан иборат таклифлар блокини тузган.