Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина разведкаси Новороссийск ва Туапсе портларидаги нефт қуйиш терминалларининг ишини тўхтатдими?

Украина разведкаси Новороссийск ва Туапсе портларидаги нефт қуйиш терминалларининг ишини тўхтатдими?

Украина разведкаси Новороссийск ва Туапсе портларидаги нефт қуйиш терминалларининг ишини тўхтатганини даъво қилмоқда, деб хабар бермоқда “Украинская Правда”.

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг (ГРУ) денгиз дронлари 24 сентябрда Новороссийск ва Туапсе портларига ҳужум қилиб, нефт қуйиш терминалларининг ишини фалажлантирди, деб хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.

Газета суҳбатдошларининг айтишича, Новороссийск яқинидаги "Транснефть” нефт комплекси ва Каспий қувурлар консорциуми (КТК) терминалининг фаолияти тўхтатилган. ГРУ маълумотларига кўра, ушбу объектларда, турли кемаларга, жумладан, Россиянинг “соя флоти” танкерларига нефт юкланади. Шунингдек, денгиз дронлари Туапсе портидаги нефт қуйиш инфратузилмасини портлатган.

Украина разведкасининг маълум қилишича, кўрсатилган нефтни қайта юклаш пунктлари кунига икки миллион баррел хомашёни экспорт қилиш қувватига эга.

Киритилди: 21:25 25.09.2025. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!