Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина қуролли кучлари "Турк оқими" газ қувурига ҳужум қилди, Россия Украинани энергетик терроризмда айблади

Украина қуролли кучлари "Турк оқими" газ қувурига ҳужум қилди, Россия Украинани энергетик терроризмда айблади

Россия Мудофаа вазирлиги 11 январь куни Украина Қуролли кучлари томонидан Краснодар ўлкасидаги "Турк оқими" газ қувуридаги компрессор станциясига ҳужум уюштиришга урингани ҳақида хабар берди. Хабар қилинишича, ҳужумда иштирок этган тўққизта дроннинг барчаси уриб туширилган.

"Компрессор станциясининг техник хизмат кўрсатувчи ходимлари орасида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ. Битта дрон парчалари қулаши натижасида "Русская" компрессор станцияси ҳудудидаги газни ўлчаш пункти биноси ва жиҳозларига озгина шикаст етган", - дейилади хабарда. Бу ҳақда россиялик ҳарбийларга таяниб "Интерфакс" хабар бермоқда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков воқеани изоҳлар экан, Украина томонини энергетик терроризмда айблади. "Буларнинг барчасидан манфаатдорлар – Европа бозорларига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада изчил ошираётган Қўшма Штатлардир", — деди у.

Киритилди: 11:45 14.01.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!