Astra нашри ва Еxilenova+ OSINT канали маълумотларига кўра, Пенза яқинидаги Мастиновка қишлоғида Украина дронлари ҳужумидан сўнг Wildberries логистика марказида ёнғин чиққан. Губернатор Олег Мелниченко бир киши жароҳат олгани, 200 га яқин ходим эвакуация қилингани ва ўт ўчирувчилар олов билан курашаётганини маълум қилди.
Wildberries зарбани тасдиқлади ва Удмуртиянинг Сарапул шаҳридаги омбор ҳам ҳужумга учраганини билдирди. Унинг ходимлари ҳам эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ.
"Логистика занжирлари қайта кўриб чиқилди, етказиб беришларни қабул қилиш ва буюртмаларни жўнатиш бошқа объектларда амалга оширилмоқда", — дейилади Wildberries матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Supernova+, Exilenova+ ва "Крымский ветер" telegram-каналлари Краснодар ўлкасидаги Таман портига қилинган ҳужум ҳақида хабар бермоқда. Ёнғинлар ОТЭКО гуруҳи томонидан бошқариладиган йирик хусусий "Таманнефтегаз" нефт терминали жойлашган ҳудудда қайд этилган.