Россия қўшинлари қишгача Донетск вилоятини эгаллаб олади, шундан сўнг музокаралар бошланади, деб ҳисоблайди Украинанинг «Волки Да Винчи» баталони взвод командирларидан бири Дмитрий Деркач.
«Шахсий фикримча, улар қишгача Донетск вилоятини тўлиқ эгаллаб, ўз назоратига олади ва кейинчалик, эҳтимол, қандайдир музокаралар ўтказилади,» - деди Деркач.
Унинг айтишича, ҳозирда Украина армиясининг кўплаб аъзолари музокаралар ҳақида сўз юритмоқда.