Украина Қуролли кучлари (ВСУ) Брянск вилоятини ўққа тутди. Бу ҳақда Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
Унинг хабар беришича, Севский тумани Грудская қишлоғи ўққа тутилган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Ўққа тутилиши натижасида электр таъминоти узилиб қолган. Операцион ва фавқулодда хизматлар жойида.