Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина қуролли кучлари баҳорда янги қарши ҳужумни бошлайди — Буданов

A A A
Украина қуролли кучлари баҳорда янги қарши ҳужумни бошлайди — Буданов

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Тhe Telegraph нашрига берган интервюсида баҳорда янги қарши ҳужум бошланиши режалари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, бу вақтгача Россиянинг ҳозирги ҳужуми тўлиқ тугайди.

Россия қўшинлари Украина шарқини босиб олиш ҳаракатларидан воз кечмаяпти. Хусусан, улар бир вақтнинг ўзида Купянск, Лиман, Бахмут ва Авдеевка ҳудудларида ҳужум амалиётларини ўтказмоқда. Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи руслар Авдеевкада "баъзи муваффақиятларга" эришганини тан олди, аммо "душман армияси тўлақонли ғалабага умуман умид қилмаслигини" айтиб ўтди.

Аввалроқ Буданов жорий йилда Россия инфратузилмасига ҳужумлар кучайиши мумкинлигини айтганди. Бироқ у Киевнинг Россия Федерациясидаги дрон ҳужумларига алоқадорлигини бевосита тан олмаган.

Киритилди: 17:49 01.02.2024. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!