Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Токаев билан музокаралар чоғида Остонани Москванинг стратегик ҳамкори ва ишончли иттифоқчиси деб атади.
Путиннинг қўшимча қилишича, Москва ва Остона икки томонлама муносабатлардаги мураккаб масалалар ечимини излаш истаги бор. Шунингдек, имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши асос бўлишига умид билдирди.
Путиннинг Токаев билан учрашуви Қозоғистон президентининг Акорда қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.
Кенгайтирилган музокаралар олдидан етакчилар чекланган таркибда сўзлашди.
Шунингдек, Путин икки давлат ўртасидаги муносабатлар энг жадал ва энг яхши тарзда ривожланаётганини таъкидлади. У жорий музокаралар учун бир қатор ҳужжатлар, жумладан, қўшма баёнот ва турли йўналишлар бўйича келишувларнинг бутун пакети тайёрланганини таъкидлади.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия Қозоғистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бири бўлиб қолмоқда: ўтган йили товар айирбошлаш 28,5 миллиард долларга етган.