АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан 2003 йилда Калифорнияда терактлар содир этганликда айбланиб қидирилаётган Даниел Андреас Сан-Диего Буюк Британиянинг Шимолий Уэлс ҳудудида қўлга олинди, деб хабар берди Британиянинг Жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги.
Даниел Сан-Диего йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида қонундан яшириниб келган.
2009 йилда ФҚБ уни энг хавфли қидирув эълон қилинган террорчилар рўйхатига киритган ва унинг қаердалиги ҳақидаги маълумот учун 250 минг доллар миқдорида мукофот эълон қилган.
26 ноябрь куни қочоқ ўрмонзор яқинидаги қишлоқдан топилган ва қўлга олинган.