Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Яна Россия айбдор(ми)?!

Яна Россия айбдор(ми)?!

Литвада DHL юк самолётининг қулаши ортида Россия турган бўлиши мумкин, деди Бундесвер бош инспектори.

Инспектори Карстен Бройернинг фикрича, Вилнюсда DHL юк самолётининг қулаши Россия Федерацияси томонидан "заиф томонларни аниқлаш учун синов" бўлиши мумкин.

"Биз жорий йилнинг ёзида шунга ўхшаш ҳодисани бошдан кечирган эдик, содир бўлган воқеалар бу схемага мос келади", — деди Бройер АRD телеканалида.

Бундесвер бош инспекторига кўра, Россия президенти Владимир Путин "гибрид вазият"ни яратган.

25 ноябр куни эрталаб Лейпцигдан учаётган DHL юк самолёти Вилнюсдаги турар-жой биноси яқинида фавқулодда қўниш чоғида ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Литва расмийлари ҳодиса на юзасидан тергов бошлади, унда германиянлик экспертлар ҳам иштирок этмоқда.

Киритилди: Бугун 16:42. Ўқилди: 2468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!