Украина молия вазири Сергей Марченко мамлакатда, жумладан, расмийлар томонидан қурол ва ўқ-дорилар харид қилишда коррупция ҳолатлари борлигини тан олди.
Bloomberg агентлигига берган интервьюсида вазир журналистнинг Украинада, жумладан, Мудофаа вазирлиги расмийлари ўртасида ҳужжатлаштирилган коррупция ҳолатлари борлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.
"Биз қурол-яроғ, ўқ-дорилар харид қилиш ҳақида гапирадиган бўлсак, баъзи вазирликлар, айрим корхоналар билан боғлиқ муаммолар кўп бўлиши мумкин, албатта... Бизга снаряд топишга ёрдам бермоқчи бўлган воситачилар кўп, масалан... Шунинг учун ҳам ўз улушини оладиганлар, тадбиркорлар, воситачилар бор", — деди у.
Шу билан бирга, Марченко вазирликларни ва Украина аҳолисини айбламаслигини таъкидлади.