Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди

Украина Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди

Украина кучлари 15 апрель куни Россиянинг Қрим яриморолида жойлашган қўмондонлик пунктига зарба берган. Бу ҳақда Тҳе Kyiv Independent нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳужум ўрта масофага учувчи ракеталар билан амалга оширилган. Ҳужум содир этилган ҳудудда Россиянинг юқори ҳарбий идоралари жойлашган бўлган.

15 апрель куни туш пайтида Қримда портлашлар юзага келган. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сигналлари икки соат давомида фаол ишлаган.

Украина берган маълумотларга кўра, Россияга қарашли Севастополдаги 810-денгиз пиёдалари бригадасининг ҳарбий базасига зарба берилган. Рус ҳарбий техникасига жиддий шикаст етказилган.

Украина ҳарбий-денгиз кучлари матбуот котиби Дмитрий Плетенчук 30 март куни Украинанинг муваффақиятли зарбаларидан сўнг Россия ўзининг деярли барча йирик кемаларини Қримдаги портлардан олиб кетганини маълум қилган эди.

Киритилди: 06:20 16.04.2024. Ўқилди: 1422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!