Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Украина Президенти матбуот вакиллари билан 10 соат давомида юзма-юз мулоқот қилади

Украина Президенти матбуот вакиллари билан 10 соат давомида юзма-юз мулоқот қилади

Украина давлат раҳбари Владимир Зеленский пайшанба куни матбуот вакиллари билан юзма-юз мулоқотни бошлади. Учрашув 10 соат давом этади. Тадбир трансляцияси мамлакатнинг асосий телевизион каналлари томонидан амалга оширилмоқда

Украина Президенти матбуот котиби Юлия Менделнинг маълум қилишича, учрашувда иштирок этиш учун 300 га яқин журналист аккредитациядан ўтган. 

Зеленскийнинг матбуот билан мулоқот қилиши учун Украина пойтахтидаги Kyiv Food Market гастрономик маркази танланган. 

Матбуот анжумани давлат раҳбарининг бир-бирини алмаштириб турадиган кичик гуруҳли журналистлар билан давра суҳбати шаклида ўтказилади. Ҳар бир гуруҳга етти-ўнтадан матбуот вакиллари киритилган. Улар ажратилган вақт давомида Зеленскийга ўзларини қизиқтирган саволларини беришлари мумкин. Украина оммавий ахборот воситаларининг кўплаб вакиллари ушбу формат кўплаб журналистларнинг президентга савол бериш имкониятини чеклашини таъкидлаган. 

Учрашув давомида журналистлар Зеленскийга украин ва рус тилларида саволлар беришлари мумкин. 

Украина Президентининг биринчи гуруҳ мухбирлари билан учрашуви чоғида битта хорижий журналист - Aмерика телеканалининг мухбири ҳам иштирок этган. 

Киритилди: 15:29 10.10.2019. Ўқилди: 1438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!