Зеленскийнинг фикрича, музокараларга келган Россия делегацияси қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эмас.
"Россияда ким қарор қабул қилишини яхши биламиз”, — деди Украина раҳбари.
У, шунингдек, Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Украинанинг музокаралардаги иштироки борасида қарор қабул қилишини айтди.
"Бизнинг делегациямиз энг юқори даражали таркибга эга. Музокараларда Украина ташқи ишлар вазирлиги, менинг идорам, ҳарбийлар, барча разведка хизматларимиз вакиллари иштирок этиши мумкин. Бундан айнан кутилаётган адолатли тинчлик учун исталган қарорни қабул қила олиш мақсади кўзланган”, — деди президент.