"Энди ҳамма Яқин Шарққа қараб, Украинанинг мудофаа соҳасидаги тажрибасининг қанчалик аҳамиятли эканини кўрмоқда”, — деди Владимир Зеленский.
Украина етакчиси, анча яхши тизимларга эга Форс кўрфази давлатлари ҳам баллистик нишонлар ва дронларнинг бир қисмини ўтказиб юбораётганини таъкидлаб, мудофаа бўйича мамлакатининг тажрибасини баҳам кўришга тайёрлигини билдирган.