Ғарб иттифоқчиларидан ҳарбий ёрдам етказиб бериш кечикаётган бир пайтда Украина ер остида ўз қуролларини ишлаб чиқаришни бошлаш ниятида. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
«Биз ер остида қурол ишлаб чиқаришни бошлаймиз, шунда ҳамкорларимиздан етказиб бериш кечикса ҳам Украина аскарлари ўзларини ҳимоя қила олишади», — дея Украина раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирилади.
У, шунингдек, Украина «урушни Россия Федерациясига қайтармоқда, шунда Россия президенти тинчликка интила бошлайди».
Зеленский яна иттифоқчиларни Украина ҳаво мудофааси имкониятларини оширишга чақирди. Украина раҳбари уларга олган тизимлар учун миннатдорчилик билдирди, бироқ ваъда қилинган катта миқдордаги зенит қурилмалари ҳали етказиб берилмаганини таъкидлади.