Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина президенти 21 октябр куни Лондонда ўтказиладиган “кўнгиллилар коалицияси” учрашувида қатнашади — The Guardian

 Украина президенти 21 октябр куни Лондонда ўтказиладиган “кўнгиллилар коалицияси” учрашувида қатнашади — The Guardian

"Бу учрашув Трамп ва Путин иштирокида Венгрияда бўлиб ўтиши кутилаётган саммит арафасида, Украинанинг ушбу учрашувдан четда қолдирилаётгани борасида Европада ортиб бораётган хавотирлар фонида бўлиб ўтади", дея ёзмоқда газета.

Зеленскийнинг баёнотига кўра, Лондонга ташрифдан мақсади Киев учун хавфсизлик кафолатларини олишдир. У, шунингдек, бу ҳафта Европада “кўплаб учрашувлар ва музокаралар” ўтказилишини қўшимча қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, ўтган ҳафтада Вашингтонда бўлиб ўтган Зеленский ва Трамп учрашуви натижалари Европа етакчиларининг ҳафсалани пир қилган. Ушбу учрашувда Украина томонидан Tom қанотли ракеталарини бериш ҳақидаги таклиф Трамп ва Путин ўртасидаги икки соатлик телефон суҳбати ортидан рад этилган.

Киритилди: 10:15 21.10.2025. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!