Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина полицияси Лвовдаги терактда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди

Украина полицияси Лвовдаги терактда гумон қилинаётган шахсни қўлга олди

Украина Миллий полициясининг маълум қилишича, қўлга олинган шахс Ровен вилоятида яшовчи 33 ёшли аёл бўлиб, у Россия махсус хизматлари кураторининг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилган.

Полицияга кўра, аёл қўлбола бомбалар ясаб, уларни чиқинди қутиларига жойлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисага алоқадор бошқа шахсларни қидиришда давом этмоқда.

22 февралга ўтар кечаси Лвовда Данилишин кўчасидаги дўкон яқинида маълум вақт оралиғида иккита портлаш содир бўлди. Оқибатда чақирувга келган 23 ёшли полициячи ҳалок бўлди, яна 25 киши яраланди.

Портлаш оқибатлари акс этган видеони "РБК-Украина" нашри эълон қилди. Украина хавфсизлик хизмати ҳодисани теракт деб атади.

Киритилди: Бугун 16:57. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!