Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина парламенти АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича келишувни тасдиқлади

Украина парламенти АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича келишувни тасдиқлади

Украина парламенти АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Ушбу қарор 338 та овоз билан қабул қилинди. Ҳеч бир депутат қарши овоз бермади ёки бетараф қолмади, бироқ тўққиз нафар депутат мажлисда иштирок этмади.

Тасдиқланиш, хусусан, Украина ва АҚШ ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама битимга тааллуқлидир.

"РБК Украина" хабар беришича, кейинчалик яна иккита қўшимча техник келишув имзоланиши кутилмоқда, аммо улар парламент томонидан тасдиқланишини талаб қилмайди.

Келишув америкалик инвесторларга Украина табиий бойликларидан имтиёзли фойдаланиш ва уларни экспорт қилишдан даромад олиш ҳуқуқини берадиган "АҚШ-Украина қайта тиклаш инвестиция жамғармаси"ни ташкил этишни кўзда тутади.

Киритилди: 22:48 08.05.2025. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!