Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина НАТО услубида" қарши ҳужумни бошлаши даргумон — The Wall Street Journal

A A A
Украина НАТО услубида" қарши ҳужумни бошлаши даргумон — The Wall Street Journal

Украина самолётлар ва қанотли ракеталардан фойдаланган ҳолда кенг миқёсли ҳаво ҳужумини назарда тутувчи "НАТО услубида" қарши ҳужумни бошлаши даргумон. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

“Бундай ҳужум учун Киевда керакли миқдордаги қирувчи самолётлар ва вертолётлар мавжуд эмас”, дея қайд этади газета.

WSJ'нинг ёзишича, Украина биринчи навбатда қуруқликдаги аниқ нишонга олувчи узоқ масофали қуроллар, жумладан, ракеталар ва артиллериядан фойдаланган ҳолда ҳужум бошлайди.

Кейин эса, қуруқликдан ҳужум бошланади, бунда Киев ўзининг совет танкларини Ғарб танклари билан бирлаштириши керак бўлади.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Киев Запорожье вилоятидан Мелитополь ва Азов денгизи томон ҳаракатланиши, шунингдек, босиб олинган Қримни Россия билан боғлайдиган қуруқлик йўлагини "кесиб ташлаши" мумкин.

Киритилди: 03:42 28.03.2023. Ўқилди: 1794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!