Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Уолцнинг Украина NATO'га қўшила олмаслиги ҳақидаги фикрига жавоб қайтариб, бу масала кун тартибидан чиқариб ташланиши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Унга кўра, бугун NATO'га аъзо бўлиш борасида ҳамкорлар ўртасида консенсус мавжуд эмас, лекин бу Украина Конституциясида белгилаб қўйилган бўлиб, украин халқи учун стратегик танлов ҳисобланади. Шу билан бирга, у Украина хавфсизлигининг энг самарали кафолати айнан алянсга аъзо бўлиш эканини таъкидлади.
Шунингдек, вазир ҳеч бир давлат Украина халқи танловига таъсир ўтказа олмаслигини ва мамлакат қайси иттифоққа қўшилишини мустақил равишда ҳал қилишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Уолц сўнгги кунларда икки марта Украина NATO'га аъзо бўлиши аъзо бўлиш имкониятлари жуда камлигини эканлигини айтган. Шимолий Атлантика алянси бош котиби Марк Рютте эса Доналд Трамп бу масалани муҳокамадан чиқариб ташлаганини маълум қилган.