АҚШ президенти Дональд Трамп бугун бир қатор икки томонлама, жумладан, Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашади.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролин Лейвитт матбуот брифингида маълум қилди.
"Президент, шунингдек, БМТ Бош котиби ҳамда Аргентина ва Европа Иттифоқи раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади”, — деди Лейвитт.
Бугун Трамп Қатар, Саудия Арабистони, Индонезия, Туркия, Покистон, Миср, БАА ва Иордания вакиллари билан кўп томонлама учрашув ўтказади, дея қўшимча қилди у.