Нашр жанговар ҳаракатларни якунлашнинг эҳтимолий тўрт сценарийсини келтиради:
— Россия урушни узоқ муддат давом эттиради ва музокаралардан қочади. Агар Украина АҚШнинг қўллаб-қувватловисиз қолса, у ҳарбий мағлубиятга учраши мумкин;
— Ғарб давлатларидан етарлича ёрдам олмаган Украина кучсиз ҳолатда ён беришга мажбур бўлади. Бу келишув мамлакатнинг бўлиниши ва ҳокимият тепасига россияпараст ҳукумат келишини назарда тутади;
— Ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳга эришилади. Агар бу кенг қамровли тинчлик келишуви томон қадам сифатида амалга оширилса, минтақани барқарорлаштириши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари асосида Украина суверенитетини сақлаб қолиши мумкин. Аммо, агар ўт очишни тўхтатиш тинчлик битими билан давом эттирилмаса, бу фақат можаро музлатилишини англатади;
— Тинчлик келишувига эришилади. Украина АҚШнинг ёрдами билан кучли позицияда музокаралар олиб боради. Бу мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини, суверенитетини ва хавфсизлик кафолатларини таъминлайдиган келишувга эришиш имконини беради. Аммо 1991 йилги чегараларга қайтиш масаласи даргумон.