Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина мамлакат газ инфратузилмасига қилинган ҳужумлардан сўнг АҚШдан суюлтирилган газ харидини оширади

Украина мамлакат газ инфратузилмасига қилинган ҳужумлардан сўнг АҚШдан суюлтирилган газ харидини оширади

Агентлик маълумотларига кўра, Украина 2025 йилда Қўшма Штатлар суюлтирилган табиий газини Германия, Греция, Литва ва Полша терминаллари орқали импорт қилишни сезиларли даражада ошириши мумкин.

Украина газ транспорт тизими раҳбари Дмитрий Липпанинг маълум қилишича, мамлакат жорий йилнинг апрел-октябр ойларида камида 4 миллиард куб метр газ сотиб олишни режалаштирмоқда. Reuters ҳисоб-китобларига кўра, умумий импорт қиймати камида 1 миллиард долларни ташкил этади.

Липпанинг сўзларига кўра, бу ҳажмнинг ярмидан кўпроғи қувур орқали етказиб бериладиган газ эмас, балки Европа терминалларига келадиган суюлтирилган табиий газдан иборат бўлади. Унинг таъкидлашича, бу суюлтирилган газнинг катта қисми АҚШдан етказиб берилиши мумкин.

"Сиёсий нуқтаи назардан биз учун Қўшма Штатлар суюлтирилган табиий газининг имкон қадар кўпроқ қисми Полшага етиб келиши ва босқичма-босқич бизга етказилиши маъқул", – дея фикр билдирди Липпа.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!