Украина қуролли кучлари босим остида Россиянинг ғарбий қисмида, Курск вилоятида янги ҳужум операциясини бошлади. “Курск вилояти, хушхабар: Россия ўзи муносиб бўлган нарсани оляпти”, деб ёзди Телеграмъда Украина президенти девони раҳбари Андрей Eрмак ва шу билан ҳужум ҳақидаги хабарларни билвосита тасдиқлади. Аввалроқ россиялик ҳарбий блогерлар Украина қўшинларининг кутилмаган ҳужумлари ҳақида хабар беришган эди.
Курск вилоятида рус қўшинлари ҳайратда қолди, Украина ҳужумлари бир неча йўналишда бўлмоқда, деди Украина президентига бўйсунувчи Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко ҳам.
Украина ҳарбий қўмондонлигининг ўзи ҳам, ҳужумга сукут сақлаётган Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ҳозирча расмий изоҳ бергани йўқ.