Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина кучлари Қора денгизда Россиянинг яна бир танкерига зарба берди (видео)

Украина кучлари Қора денгизда Россиянинг яна бир танкерига зарба берди (видео)

Украина Хавфсизлик хизмати ва Украина Ҳарбий-денгиз кучлари Россиянинг Қора денгиздаги "соя флоти"га тегишли яна бир танкерга Sea Baby денгиз кучларининг дронлари ёрдамида ҳужум қилди.

Бу ҳақда Украина разведкаси хабар берди.

ОАВ хабарига кўра, Комор ороллари байроғи кўтарилган Dashan номли кема транспондер ўчирилган ҳолда Новороссийск томон йўл олган.

"Ушбу зарба натижасида танкер жиддий зарар кўрди ва яроқсиз бўлиб қолди. Манбаларга кўра, бу охирги икки ҳафта ичида ҳужумга учраган учинчи рус танкеридир", дейилади хабарда.

Газетанинг таъкидлашича, у бир сафар давомида тахминан 60 миллион долларлик нефть маҳсулотларини олиб ўтган. Dashan Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Швейцария томонидан санкцияларга дучор бўлган.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!