Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғарбда Украина сайловлари бўйича башорат берилди

Ғарбда Украина сайловлари бўйича башорат берилди

The Economist нашриётига тақдим этилган ички сўровномага кўра, Украина Президенти Владимир Зеленский келгуси сайловларда мағлубиятга учраши мумкин.

Сўровнома шуни кўрсатдики, фаразий рақобатда Валерий Залужний 65 фоиз, Зеленский эса атиги 30 фоиз овоз олган бўларди. Шу билан бирга, Валерий Залужний ҳозирча ўзининг сиёсий интилишлари ҳақида маълумот бермаган.

Мақолада таъкидланишича, аҳоли орасида Зеленскийга бўлган ишонч даражаси пасайиб бормоқда. Хабар қилинишича, Украина президенти тобора кўпроқ ўзининг энг яқин ҳамкорларига таянмоқда. Бу шахсларнинг мавқеи Зеленскийга боғлиқ бўлгани сабабли, у камроқ танқидга дуч келмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳолат хатоларга олиб келиши мумкин.

2024 йил январь ойида Зеленскийга бўлган ишонч даражаси 52 фоизгача тушиб, уруш давридаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Шунга қарамай, ҳозирги рақамлар АҚШ президенти Доналд Трамп тилга олган 4 фоиздан анча юқори.

Киритилди: 23:12 20.02.2025. Ўқилди: 1729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!