Bloomberg'га кўра, Украина икки ҳафтадан сўнг Россияга Ғарб қуроллари билан зарба беришга рухсат олиши мумкин.
"Иттифоқчиларнинг Ғарбнинг узоқ масофали қуроллари билан Россия Федерациясидаги нишонларга зарба бериш чекловларини юмшатиш тўғрисидаги қарори 24 сентябр куни АҚШда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида дунё етакчиларининг йиғилишидан олдин қабул қилиниши даргумон", деб ёзади Bloomberg.
13 сентябр куни Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Кей Стармер учрашувда Россия Федерациясига зарба беришга рухсат бериш масаласини ҳам муҳокама қилади.
Аввалроқ Politico Оқ уй Украинанинг Россия ҳудудига ҳужумлар учун Америка қуролларидан фойдаланишига қўйилган чекловларни юмшатиш режасини якунлаётгани ҳақида хабар берган эди.
Британиянинг The Guardian нашрига кўра, Лондон аллақачон Украинага Россиядаги нишонларга қарши Storm Shadow қанотли ракеталаридан фойдаланишга рухсат беришга қарор қилган.