Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украина ҳукумати: Россия қўшинлари Донецк ва Суми вилоятларини ўққа тутди

Украина ҳукумати: Россия қўшинлари Донецк ва Суми вилоятларини ўққа тутди

Пайшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги иккита аҳоли пунктига ракета зарбалари берди, икки маҳаллий аҳолини яралади, турар-жой инфратузилмасини вайрон қилди, деди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко.

"Россия ракеталари Донбасснинг аҳоли пунктларига яна зарба берди. Бу сафар - Покровск ва Гришино қишлоғи. Икки киши яраланди, камида 14 та шахсий уй, об-ҳаво стансияси, ферма - ўнлаб ҳайвонлар ўлди", - деб ёзган Кириленко Facebook'да.

Суми шаҳри раҳбари Александр Лисенко ҳам минтақанинг тунги ўққа тутилиши ҳақида маълум қилди.

"Сумида портлашлар эшитилмоқда! Бошпаналарда бўлинг", - деб ёзган у.

Шунингдек, у аҳолини снарядлар келган жой ҳақида хабар бермасликка ва вилоят ҳокимлигидан расмий маълумот кутишга чақирди.

Киритилди: 11:32 16.06.2022. Ўқилди: 3232 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!