Фицо Украина NATO'га ҳеч қачон аъзо бўлмаслигини айтди.
"Украина ҳеч қачон NATO'га кирмайди, агар айрим сиёсатчиларнинг сўнгги баёнотларини эшитсак, Киевнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишида ҳам катта муаммолари бўлади", — дея фикр билдирди Словакия бош вазири.
Шунингдек, Фицо Украина "ҳудудининг учдан бир қисмини йўқотиши ва хорижий қўшинлар томонидан босиб олиниши" мумкинлигини тахмин қилди.
"Бу тўрт йиллик уруш давомида Зеленский ва унинг маъмуриятига ўнлаб ва юз минглаб қурбонлар тўғри келдими? Бу Украина фуқаролари яқин кунларда жавоб бериши керак бўлган савол", — деди Фицо.