Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина ғалаба режасини ошкор қила бошлади

Украина ғалаба режасини ошкор қила бошлади

Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги ҳафталарда Ғарб етакчиларига тақдим этган ғалаба режаси ҳарбий, иқтисодий, дипломатик ва сиёсий қадамларни ўз ичига олган батафсил стратегиядир. Бу ҳақда президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк 14 октябрь куни The Wall Street Journal нашрига берган изоҳида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу қадамлар орасида Украинага кўпроқ узоқ масофага учувчи ракеталар, жумладан ATACMS ва Storm Shadow бериш ва уларнинг Россиядаги ҳарбий нишонларга зарба беришига рухсат бериш сўрови бор.

Подолякнинг таъкидлашича, бу Россия президенти Владимир Путиннинг "ҳисоб-китобларини ўзгартириши" ва мамлакатда ички босимни ошириши, шунингдек, фронтда Россия кучларини заифлаштириши мумкин.

26 сентябрь куни Зеленский Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байденга Украинанинг ғалаба режасини тақдим этди. Ушбу режанинг батафсил мазмуни ошкор этилмаган, аммо Украина президенти унинг биринчи банди "Европада геосиёсий аниқлик етишмовчилиги муаммоси"га тегишли эканлигини айтган. 10-11 октябрь кунлари Зеленский Буюк Британия, Франция, Италия ва Германия етакчиларига режани тақдим этди.

Киритилди: 16:24 15.10.2024. Ўқилди: 2597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!