Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина еврога ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда

Украина еврога ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда

Украина Миллий банки раҳбари Андрей Пишний Киев гривна учун базавий валюта сифатида АҚШ долларидан еврога ўтиш имкониятини кўриб чиқишни бошлаганини айтди.

Reuters'нинг таъкидлашича, бундай чора жаҳон савдосининг парчаланиши ва Украинанинг Европа билан алоқалари кучайиши фонида амалга оширилмоқда.

"Бу иш мураккаб ва сифатли, ҳар томонлама тайёргарликни талаб қилади," - деди Украина Миллий банки раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, доллар билан операциялар валюта бозорининг барча сегментларида устунлик қилишда давом этмоқда, бироқ евро билан операциялар улуши аксарият сегментларда ўсиб бормоқда, аммо "ҳозирча ўртача."

Киритилди: 06:50 08.05.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!