Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Украина элитасига ишониб бўлмайди”. АҚШнинг тинчлик режасининг янги талқини

“Украина элитасига ишониб бўлмайди”. АҚШнинг тинчлик режасининг янги талқини

Британиянинг Financial Times газетаси АҚШнинг Украинани тинчликка чорлов режасининг янги версиясини эълон қилди. Янги матнда НАТО ва ҳудудий масалалар билан боғлиқ бир қатор қоидалар аввалги таклифлардан сезиларли фарқ қилади. Ҳужжат Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилган, аммо у бу ташаббусни қабул қилмоқчи эмас.

Асосий ўзгаришлар:

  • Донбаснинг фақат 30% ҳудудида демилитаризацияланган зона ташкил этилади.

  • Қрим, Донецк ва Луганскнинг ҳудудий мақоми дипломатик йўл билан ҳал қилиниши кўзда тутилади.

  • Херсон ва Запорожье фронт чизиғи бўйича ҳозирги назорат ҳолати тан олинади.

  • Россия Қўшинлари Днепропетровск, Харьков ва Сумидан чиқарилиши керак.

  • Украинада хорижий қўшинлар жойлаштирилиши тақиқланади.

  • Запорожье АЭСи АҚШ назоратида қайта ишга туширилади.

  • Украина НАТОга аъзо бўлмаслиги кафолатланади, аммо расман аъзоликдан воз кечиши шарт эмас.

  • Украина Қўшинлари сони 600 мингдан 800 мингга оширилиши мумкин.

  • Россиянинг музлатилган активларидан иккита мақсадда фойдаланиш — 200 млрд доллар Украина реконструкциясига, қолгани АҚШ-Россия қўшма лойиҳаларига.

  • Жанг ҳаракатларидан сўнг Украинада дарҳол сайловлар ўтказилади.

Минченко фикри:

Сиёсатшунос Евгений Минченкога кўра, Украинанинг NATO билан алоқаси энг асосий масала. “Украина элитаси ҳар доим ёлғон гапиради, уларнинг сўзи ишончли эмас. АҚШнинг кафолатлари бираз қиммат, аммо мутлақ эмас”, — дейди эксперт.

Янги талқин аввалги таклифларга нисбатан, ҳудудий низолар ва хавфсизлик кафолатлари масаласида аниқроқ ва амалийроқ ҳисобланади.

Киритилди: 19:51 11.12.2025. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!