Еврокомиссар Манфред Бруннернинг маълум қилишича, Украина томони Европа Иттифоқига 23–60 ёшдаги украин эркаклари учун ЕИ давлатларида вақтинча ҳимоя (бошпана) олиш ҳуқуқини бекор қилиш масаласини кўриб чиқишни сўраган.
Унинг қўшимча қилишича, ЕИга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари бу масалани Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича саммити доирасида муҳокама қилган. Австрия ва Польша эса чақирув ёшидаги украин эркаклари учун вақтинчалик ҳимояни бекор қилиш тарафдори эканини билдирган.
Украина фронтида аскарлар етишмаслиги Киевнинг доимий муаммосига айланган...