Халқаро авиация ва космик салони (МАКС) 2026 йилги кўргазмалар рўйхатидан чиқариб ташланди, бу Россия ҳукуматининг тегишли фармойишидан маълум бўлди. Бундай қарор қабул қилиниши сабабларига аниқлик киритилмаган. Ҳужжатда МАКС билан бирга гидроавиация бўйича "Гидроавиасалон" илмий конференцияси ва "Халқаро вертолёт техникаси ва авиация тизимлари салони" ҳам тилга олинган — уларнинг барчаси 2027 йилга "кўчирилган".
Авиасалоннинг бекор қилиниши бошқа оммавий тадбирларнинг кўчирилиши фонида юз бермоқда. Хусусан, 12 июн — Россия куни муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда ўтказилиши керак бўлган концерт ҳам бекор қилинди — тадбир бошқа жойга, Преображенская майдонидаги Моссовет номидаги маданият марказига кўчирилди.
Бу охирги 23 йил ичида биринчи марта содир бўлди, аввалроқ Қизил майдондаги концертлар ҳатто COVID-19 пандемияси даврида ҳам бекор қилинмаган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги буни "ҳозирги тезкор вазият" билан изоҳлади.