Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина дронлари Қримга зарба берди

Украина дронлари Қримга зарба берди

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГУР) аннекcия қилинган ярим оролда Россиянинг иккита амфибия самолёти йўқ қилинганини маълум қилди.

Қримнинг Россия томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксёновга кўра, Украина дронлари ярим оролнинг жанубий соҳилида жойлашган “Форос” санаторийсига ҳужум қилган. Унинг айтишича, ҳужум натижасида уч киши ҳалок бўлган ва тахминан 15 киши жароҳат олган. Форос қишлоғидаги мактаб биноси ва санаторий ҳудудидаги бир нечта объектлар шикастланган, лекин қайси объектлар эканлигига аниқлик киритилмади.

Telegram'даги “Крымский ветер” канали ўз манбасига таяниб, зарба берилган пайтда санаторийда “жуда муҳим меҳмонлар” бўлганини хабар қилди, лекин улар ким эканлигини очиқламади.

“Крым.Реалии” нашрининг ёзишича, Форос ва Ялта орааидаги ҳудудда Россия сиёсий элитаси ташриф буюрадиган тўртта давлат дачаси бор. Улардан иккитаси Россия президенти Владимир Путин учун хизмат қилади.

Украина Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, “Призраки” махсус бўлими Қримда Россияга тегишли икки Бе-12 “Чайка” амфибия самолётини йўқ қилган ва кўп мақсадли Ми-8 вертолётига зарба берган. Хабарда айтилишича, "бу Бе-12 самолётининг тарихдаги илк йўқ қилиниши". Бу учоқлар сув ости кемаларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш учун қимматбаҳо қурилмалар билан жиҳозланган.

Россия Мудофаа вазирлиги ўтган тун давомида Россия ҳудуди ва аннексия қилинган Қрим устида 114 та дрон йўқ қилинганини маълум қилди.

Киритилди: 18:23 22.09.2025. Ўқилди: 1176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!