Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 7 майга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг бир неча ҳудудларига, жумладан Мордовия, Тула ва Ярославл вилоятларига ҳужум уюштирди. Бундан ташқари, Москвага яқинлашган пайтда дронлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди.
Москва мэри Сергей Собянин соат тунги 00:00 дан бошлаб Москва вилояти ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тўққизта дрон ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган. Украин Теlegram каналларининг ёзишича, дронлар Москва яқинидаги Кубинка ҳарбий аеродромига ҳужум қилган, у ерда қирувчи самолётлар жойлашган.
Тула вилояти губернатори Дмитрий Миляев вилоятга бешта дрон ҳужуми уюштирилганини билдирди. Украин Теlegram каналларига кўра, Туладаги дронлар “Град”, “Смерч”, “Ураган” каби ракета тизимларини ишлаб чиқарувчи “Сплав” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига ҳужум қилган.
Шунингдек, дронлар Мордовияга ҳам ҳужум қилган. Саранск шаҳри маъмурияти 7 май куни болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар ва олийгоҳларда дарслар бекор қилинганини маълум қилди. Аввалроқ Мордовия раҳбари Артём Здунов шаҳарда дрон таҳдиди ҳақида огоҳлантирган ва тезкор штаб дрон ҳужумлари оқибатларини суратга олиш ва тарқатишни тақиқлаган.
Хабарларга кўра, Саранскдаги “Сарансккабел” ва “Сарансккабел-Оптика” заводлари нишонга олинган.