Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина дрони Россия Аэронавигация Хизмати маъмурий биносига ҳужум қилди

Украина дрони Россия Аэронавигация Хизмати маъмурий биносига ҳужум қилди

Украина Қуролли Кучларига тегишли дронинг Аэронавигация Хизмати маъмурий биносига қулаши ортидан Россия жанубидаги 13 та аэропортдаги операциялар тўхтатилди.

Бу ҳақда Россия ОАВлари Россия Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беришмоқда.

"Россия жанубидаги ҳаво қатновини бошқарадиган Ростов-Донда жойлашган минтақавий марказнинг фаолияти Украина дронининг Жанубий Россия Аеронавигация Хизмати бўлими маъмурий биносига қулаши муносабати билан вақтинчалик тартибга келтирилди", дейилади баёнотда.

Жанубий Россия Аэронавигация Хизмати бўлими ходимлари хавфсиз эканлиги аниқланди. Ҳозирда ускунанинг функционаллиги таҳлили олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!