Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина делегацияси Истанбулга етиб келди

Украина делегацияси Истанбулга етиб келди

Украина делегацияси Россия томони билан навбатдаги музокаралар учун Истанбулга етиб келди.

Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар бермоқда.

14 кишидан иборат Украина делегациясига мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилмоқда.

Делегацияларнинг учрашуви куннинг иккинчи ярмига режалаштирилган.

Россия делегацияси кеча кечқурундан бери Истанбулда. Россия делегацияси раҳбари, Россия Федерацияси президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский аввалроқ Россия можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича меморандумнинг украинча версиясини украин ва инглиз тилларида олгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 12:06 02.06.2025. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!