Украина, унинг Европадаги ҳамкорлари ва АҚШ айни дамда тинчлик режаси доирасида учта ҳужжатни муҳокама қилмоқда.
Бу ҳақда журналистларга Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
"20 банддан иборат рамка ҳужжати бор — у доимий равишда Украина, Европа ва дунё манфаатларини акс эттирувчи ўзгартиришлар киритиб борилади. Иккинчи ҳужжат хавфсизлик кафолатлари, учинчиси эса Украинани урушдан кейинги реконструкция қилиш ҳақида", — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, режа устидаги ишлар хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар даражасида давом этмоқда ва эртага якунланиши мумкин.
Зеленский Украина ҳудудий имтиёзларга тайёр эмаслигини яна бир бор таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Украинанинг НАТОга қўшилишини кўришга ҳозирча тайёр эмас, аммо барқарор хавфсизлик кафолатларини таъминлаш бўйича музокаралар давом этмоқда.