Украина бир неча ой ичида Курск вилоятининг босиб олинган ҳудудларини бой бериши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентликнинг америкалик мулозимлар орасидаги суҳбатдошлари Украина Қуролли кучлари Курск вилоятида эгаллаб олган ҳудуднинг ярмини аллақачон йўқотганини айтишмоқда.
"Украина ҳарбийлари қолган ҳудудларни баҳоргача ушлаб туришлари мумкин, шундан сўнг уларнинг қуршовга тушиб қолиши хавфи мавжуд. Бу Киевни Москва билан эҳтимолий музокараларда муҳим босим воситасидан маҳрум қилади. Шу билан бирга, украиналик ҳарбийлар Курск вилоятида режалаштирилганидан кўпроқ вақт қолишга муваффақ бўлди", деб ёзади Bloomberg.
Агентлик суҳбатдошларининг фикрича, Украина Қуролли кучларининг муваффақиятига АҚШнинг Россияга чуқур зарбалар беришга рухсат бергани ёрдам берди.
Bloomberg'нинг бошқа манбасига кўра, КХДР Курск вилоятига Украина армиясига қарши курашаётган 12 минг ҳарбийдан ташқари қўшимча равишда 8 мингга яқин аскарини юбориши мумкин.