Украина, АҚШ ва Россия ўртасидаги навбатдаги уч томонлама музокаралар 4 ва 5 феврал кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтади, деди Владимир Зеленский.
Россия ва АҚШ расмийлари ҳозирча бу санани тасдиқлагани йўқ.
Аввалроқ Украина, АҚШ ва Россия делегациялари ўртасидаги уч томонлама музокараларнинг навбатдаги босқичи бугун, 1 феврал куни, Абу-Дабида бўлиб ўтиши хабар берилган эди. Аммо кейинроқ Зеленский бу учрашув АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани сабабли кўчирилиши мумкинлигини айтганди.