Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитойда мамлакат олий раҳбариятида коррупция айбловлари билан “тозалаш” ишлари давом этмоқда — Reuters

Хитойда мамлакат олий раҳбариятида коррупция айбловлари билан “тозалаш” ишлари давом этмоқда — Reuters

Хитой Фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ҳам “жиддий интизом ва қонунбузарлик”, яъни коррупцияда гумон қилинмоқда.

Хабар берилишича, бунгача амалдаги вазирларга нисбатан камдан-кам ҳолларда жиноий иш очилган. Ван эса вазирликдан ташқари Коммунистик партия котиби ҳам ҳисобланади.

Аввалроқ Mудофаа вазирлиги Хитой етакчиси Си Жинпиннинг коррупцияга қарши кураш бўйича кўп йиллик кампанияси доирасида генерал Чжан Юсяга нисбатан тергов бошланганини эълон қилган эди. Маълумотларга кўра у ҳарбий раҳбарликда Си Жинпиндан кейин иккинчи ўринда туради.

"Си Жинпин жорий ойда коррупцияга қарши курашни Хитой ютқазмаслиги керак бўлган “жанг” деб атади. Ўтган йили юқори лавозимли амалдорларга нисбатан 65 та тергов ўтказилган. Собиқ университет ва давлат корхоналари раҳбарлари ҳам назорат остига олинган", деб хабар бермоқда Reuters.

Киритилди: Бугун 19:30. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!