Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Башакшеҳир” Шомуродовни тўлиқ сотиб олди

“Башакшеҳир” Шомуродовни тўлиқ сотиб олди

Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олди. Клуб шартномада белгиланган 2,7 миллион евролик сотиб олиш бандини фаоллаштирди.

Шунингдек, Шомуродов келгусида бошқа клубга трансфер қилинган тақдирда, “Рома” клуби битим суммасининг 10 фоизига эгалик қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори “Башакшеҳир” сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланган ҳамда Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2021 йил ёзида “Женоа”дан “Рома”га кўчиб ўтган. У Рим клуби сафида жами 85 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 11 та голли узатма муаллифига айланган.

30 ёшли Элдор Шомуродов “Рома” ва “Башакшеҳир” клубларидаги фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги етакчилик роли туфайли 2025 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!