Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эроннинг икки шаҳрида рўй берган портлашларда 5 киши ҳалок бўлди

Эроннинг икки шаҳрида рўй берган портлашларда 5 киши ҳалок бўлди

Кеча Эроннинг иккита шаҳрида портлашлар содир бўлди, натижада ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Mashregh нашрининг сўзларига кўра, Эроннинг ғарбий қисмидаги Аҳваз шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган ва беш киши жароҳатланган. Хабарларга кўра, қутқарувчилар вайроналар остидан тирик болани олиб чиқишга муваффақ бўлишган.

Бандар-Аббос портидаги турар-жой биносида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳат олди, деб хабар беради Tasnim News.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!