Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Қизилтепа” МФЙ Қизилтом қишлоғида сўнгги кунларда ёғган қалин қор оқибатида Майданак обсерваторияси ва Қизилтом қишлоғи ўртасидаги автомобиль йўлида ҳаракат чекланиб қолган. Ушбу вазиятни бартараф этиш мақсадида, вилоят ҳокими раҳбарлигида Қашқадарё вилояти ФВБ ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган.
Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи полковник Фарҳод Мирзаев бошчилигида шахсий таркиб ва махсус техникалар, грейдерлар, бульдозерлар ва бошқа махсус техникалар ёрдамида содир бўлган мазкур вазиятни бартараф этиш учун йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу вазиятни бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.