Украина, катта эҳтимол билан, Қўшма Штатлар билан янгиланган ресурслар келишуви шартларини қабул қила олмайди, деб ёзади The Wall Street Journal.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украина тез орада Вашингтонга ўз иттифоқчисининг иқтисодиётига нисбатан катта ваколатлар берадиган янги келишувни имзолашини кутмоқда.
"Муаммо шундаки, Украина бу шартларни деярли қабул қила олмайди," - дейилади нашрда.
Нашрнинг таъкидлашича, кутилмалардаги фарқ АҚШ ва Украина ўртасидаги муносабатларда кескинликнинг янги босқичини келтириб чиқариши мумкин.