Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси аннекция қилинган Қримда Россия қайиғи йўқ қилинганини маълум қилди.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси 9 августга ўтар кечаси аннекция қилинган Қримда Россиянинг «Туна» транспорт-десант катери йўқ қилинганини маълум қилди. Россия расмийлари бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, операция натижасида яна учта кема зарар кўрган; Таъкидланишича, аввалроқ Россиянинг иккита шундай кемаси йўқ қилинган ва яна иккитаси шикастланган.
«Крим.Реалии» нашри 9 августга ўтар кечаси Черноморскоеда портлашлар эшитилганини ёзди. Маҳаллий аҳолининг даъво қилишича, ҳужум пайтида тўртта кема чўкиб кетган.